Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Халқ Суғурта ташкилоти Давактив тасарруфига ўтказилди

Халқ Суғурта ташкилоти Давактив тасарруфига ўтказилди



Халқ Суғурта АЖ Халқ Банкидан Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказилди.

Шу муносабат билан компания Халқ Банкининг аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, 28 август куни Президентнинг иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш тўғрисидаги фармони қабул қилинган эди.

Мазкур фармонда Халқ Суғурта акциядорлик жамияти 2026–2027 йилларда оммавий савдога чиқариладиган давлат активлари рўйхатига киритилган.

Маълумот учун, Халқ Суғурта компанияси ҳозирда мавжуд тўққизта давлат банкидан бири бўлган Халқ Банки томонидан 2011 йилнинг 24 март санасида ташкил этилган.

Киритилди: 18:43 20.10.2026. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!