Хабар берганимиздек, 5-10 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ММА бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилади.
Манбаларга кўра, мусобақа давомида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга ташриф буюради.
Улар мусобақанинг фахрий меҳмони бўлишади.