«Реал Мадрид» собиқ футболчиси ва мураббий Хаби Алонсо «Ливерпуль» бошқарувини қўлга олиши мумкин.
TEAMtalk нашрининг хабарига кўра, испаниялик мутахассис Англия клуби олдига ўз шартларини қўйган. Унинг таъкидлашича, агар у шу ёзда «қизиллар» бош мураббийи этиб тайинланса, жамоага «Реал» ярим ҳимоячиси Арда Гюлерни сотиб олишни истайди.
Арда Гюлер 2023 йилда «Фенербахче»дан «Реал»га 26 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда туркиялик ярим ҳимоячи мадридликлар сафида барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Гюлернинг бозор қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда.