«Реал Мадрид» ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. ElNacional нашри тарқатган маълумотларга кўра, лондонликлар клуби француз футболчисини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор.
«Челси» футболчининг агенти ҳисобланган онаси билан аллақачон алоқага чиққан. «Кўклар»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо Мбаппе билан «Стэмфорд Бридж»да қайта бирлашишни қатъий талаб қилмоқда. Испаниялик мутахассис «Реал»даги фаолияти давомида француз билан аъло даражадаги муносабатда бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе 2024 йилда ПСЖдан «Реал Мадрид»га эркин агент мақомида ўтган эди. Унинг қироллик клуби билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ҳужумчи жорий мавсумда мадридликлар сафида барча турнирларда 43 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 41 та гол ва 7 та голли узатмани ёздириб қўйди.