Бугун 30 июнь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Х Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси "Санъат ва дунё" мавзусида ўтказилади

Х Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси "Санъат ва дунё" мавзусида ўтказилади

Мисрнинг "Сада ал-Балад" ахборот агентлиги Х Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтиши ҳақидаги мақолани тарқатди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда шу йил 14-18 октябрь кунлари Ўзбекистон пойтахтида Х Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтиши маълум қилинган. Бу йилги биеннале мавзуси "Санъат ва дунё" мавзусида ташкил этилади, деб таъкидланган материалда.

2001 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта ўтказилаётган мазкур биеннале тасвирий санъат соҳасида маданий алмашинув, турли мамлакатлар замонавий ижодий салоҳияти билан танишиш, замонавий санъатнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш учун очиқ майдон ҳисобланади.

"Биенналеда тақдим этиладиган асарлар инсонпарварлик қадриятларини қўллаб-қувватловчи турли бадиий ифодаларни акс эттиради.", – деб қайд этган "Сада ал-Балад" АА.

Киритилди: 14:15 22.06.2024. Ўқилди: 331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!