Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Wi-Fi учун ўн йил давомида энг йирик янгиланиш

A A A
Wi-Fi учун ўн йил давомида энг йирик янгиланиш

Мана ўн йилдан ошдики, Wi-Fi қурилмалари ягона хавфсизлик протоколини ишлатиб келади. Бугундан бошлаб бунга ўзгаришлар киритилди: Wi-Fi стандартини татбиқ этишни назорат қилувчи Wi-Fi Alliance,  WPA3’ни қўллаб қувватловчи маҳсулотларни сертификациядан ўтказмоқда.  2004 йилдан бўён  WPA2 хавфсизлик протоколи ишлатиб келинарди.

Янги протокол Wi-Fi орқали ишга тушириладиган  қурилмаларни қатор ҳимоялар билан таъминлайди. Хакерлар учун танлаб олиш усулида поролни бузиб кириш ҳамда маълумотларни ўғирлаш янада қийинлашади. Дарвоқе, WPA3 якка тартибда ишга тушмайди. Бу кўп йиллик жараён. Зеро, бозорга янги протокол билан қўллаб қувватланган янги роутерлар ва гаджетлар чиқиши керак ёки ишлаб чиқарувчилар эски протоколларни янгилаш керак бўлади. Қолаверса, протоколларни қайта мослаштириш ҳам кўзда тутилган.

Wi-Fi Alliance тарқатган хабарга кўра, янги протоколнинг оммавийлашиши 2019 йилда рўй беради, кейин у «Wi-Fi сертификациясидан ўтган» (Wi-Fi certified) барча қурилмалар учун мажбурий бўлади. Бундан ташқари,  экрансиз ёки тугмаларсиз уй смарт-гаджетлари учун Easy Connect протоколи ҳам намойиш этилди. Уни ишга туширишни смартфон орқали QR-кодни сканерлаш ёрдамида ҳам амалга ошириш мумкин.

Manba: terabayt.uz

Киритилди: 12:05 27.06.2018. Ўқилди: 1809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар