Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Воронежда ўзбекистонлик эркак отиб ўлдирилди. Нега?

Воронежда ўзбекистонлик эркак отиб ўлдирилди. Нега?

Талов туманида 16 сентябрь, якшанба куни ёш эркакнинг жасади ўқ отар қуролдан олган жароҳатлар изи билан топилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Воронеж области бўйича тергов бошқармаси хабар бермоқда.

Воронежлик терговчилар полициячилар билан биргаликда эҳтимолий қотилни қўлга олишга муваффақ бўлишди. Дастлабки маълумотларга кўра, эркакни ов милтиғи билан 48 ёшли маҳаллий фуқаро отиб ўлдирган.

Хабар қилинишича, жиноятчи якшанба куни кечқурун ўз акаси билан гаплашиб олиш учун унинг уйига милтиқ олиб борган. Бироқ, акаси уйда бўлмаган, уйда икки ижарачи - Ўзбекистон фуқаролари бўлган эркаклар ва бир аёл киши бўлган.

Милтиқ билан қуролланган эркак ижарадаги шахслардан акасини топиб беришни талаб қилган, сўнг 31 ёшли мигрантга ўқ узган. Жароҳат олган эркак воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Иккинчи ижарачи ва аёл киши қотилнинг қўлидан милтиқни олиб қўйишга муваффақ бўлишган.

Manba: kun.uz

Киритилди: 19:06 17.09.2018. Ўқилди: 1758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!