Вячеслав Володин Россия Давлат думасининг тўққизинчи чақириқ раиси этиб сайланди. Унинг номзодини парламентда кўпчилик ўринга эга бўлган «Ягона Россия» фракцияси илгари сурган. КПРФ эса Дмитрий Новиков номзодини таклиф қилган.
Овоз бериш муқобил асосда ўтказилди. Депутатлар фақат битта номзод учун овоз бериш имкониятига эга бўлди. Овозларни ҳисоблашда электрон тизимдан фойдаланилди.
Овоз бериш натижасига кўра, Вячеслав Володин 406 та, Дмитрий Новиков эса 36 та овоз олди.
Володин Давлат думасининг еттинчи ва саккизинчи чақириқларига ҳам раҳбарлик қилган. Россия президенти Владимир Путин аввалроқ унинг тўққизинчи чақириқда ҳам парламент қуйи палатаси раиси лавозимида ишлашини қўллаб-қувватлашини билдирган эди.
Россияда Давлат думасининг тўққизинчи чақириқ сайловлари 18–20 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. Сайлов натижаларига кўра, «Ягона Россия» 349 та мандатни қўлга киритди. КПРФ — 37, ЛДПР — 23, «Янги одамлар» — 19, «Адолатли Россия» — 17 та мандат олди.
Бир мандатли округлар натижасига кўра, яна тўрт нафар ўзини ўзи номзод сифатида кўрсатган депутат ҳамда «Родина» партияси вакили Давлат думасидан ўрин олди.