Бугун 30 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Водийга поездлар қатнови вақтинча тўхтайди

Водийга поездлар қатнови вақтинча тўхтайди

«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ маълумотига кўра, жорий йилнинг 30 март куни қатор йўналишлардаги йўловчи поездлари қатнови бекор қилинган.

Улар:

— 733-сонли «Андижон — Тошкент»;
— 730/729-сонли «Тошкент — Андижон — Тошкент»;
— 92-сонли «Тошкент — Андижон»;
— 94-сонли «Тошкент — Андижон».

Шу билан бирга, айрим йўналишлардаги поездлар ҳаракати ўзгартирилган тартибда амалга оширилмоқда. Хусусан, 2026 йил 30 март кунли 125/126-сонли «Андижон — Хива» поезди Тошкент Жанубий бекатидан Хивагача амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади.

Шунингдек, 129/130-сонли «Андижон — Термиз» поезди ҳам Тошкент Жанубий бекатидан Термизгача белгиланган жадвал асосида қатнайди.

Масъулнинг билдиришича, бу чекловлар Ангрен–Поп темирйўл участкасини модернизация қилиш ишлари билан боғлиқ.

Қайд этилишича, тоғли ҳудуддан ўтувчи мазкур участкада олиб борилаётган ишлар келгусида поездлар ҳаракатини янада тезлаштиришга хизмат қилади.

Компания юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган. Шу билан бирга, харид қилинган темирйўл чипталари учун тўланган маблағлар йўловчиларга тўлиқ қайтариб берилиши маълум қилинган.

Киритилди: Бугун 14:00. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!