Фарғона водийси вилоятларидаги метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич тикланмоқда, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятидаги заправкалар 19 мартдан бошлаб узлуксиз ишлай бошлайди.
Кеча водийдан бошқа барча ҳудудда метан заправкалар соат 10:00 дан бошлаб, чекловсиз ишлай бошлаши айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, анъанага мувофиқ ҳаво совуши билан, яъни декабр ойидан бошлаб чекловлар вақти-вақти билан жорий этилганди.