Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Влодин Путинни ҳибсга олиш ҳақидаги ордерга муносабат билдирди

Влодин Путинни ҳибсга олиш ҳақидаги ордерга муносабат билдирди

Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин Халқаро жиноий суднинг Россия Президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер бериш ҳақидаги қарорини Ғарб учун “истерика” деб атади.

“Янкилар (янги англияликларнинг лақаби; кейинчалик – шимолий штатлар, кенгроқ маънода – умуман Қўшма Штатлар аҳолиси), қўлларингизни Путиндан олинглар! Гаагадан янграган бемаъни гаплар бир нарсани айтади: Ғарб истерикаси. Ўзга сайёралик Гаага судининг ҳужжатлари Россияга тааллуқли эмас”, дейди Володин.

Шунингдек, у, Россия Федерацияси Президентига қилинган ҳар қандай ҳужумни мамлакатга қарши тажовуз деб билишини айтган.

Унинг таъкидлашича, Вашингтон ва Брюссель санкциялар ва душманлик ҳаракатларининг барча имкониятларини тугатган.

“Улар Россия Федерацияси фуқароларини синдириб, мамлакатимиз иқтисодиётини вайрон қила олмадилар. Вашингтон ва Брюссель яхши билади: Путин борки Россия бор. Шунинг учун улар унга ҳужум қилишмоқда”, дея таъкидлади Володин.

Унинг таъкидлашича, Путиннинг кучи халқнинг қўллаб-қувватлаши ва унинг атрофида бирлашишидадир.

Киритилди: 16:33 18.03.2023. Ўқилди: 1613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!