Россиянинг Владимир вилоятида дрон ҳужуми оқибатида “Яндекс” маълумотлар маркази инфратузилмасига зарар етди. Марказ фаолияти тўлиқ тўхтатилган, жабрланганлар йўқ. Бу ҳақда компания матбуот хизмати РБКга маълум қилди.
Ҳодисадан сўнг “Яндекс Go”, “Яндекс Пэй”, “Яндекс Еда”, “Яндекс Про”, “Алиса” ва “Кинопоиск” хизматларида узилишлар кузатилган. Носозликлар Россиядан ташқари Сербия, Қозоғистон, Беларусь ва Арманистонда ҳам қайд этилган.
Владимир вилояти губернатори Александр Авдеевнинг айтишича, ҳужумдан кейин электр таъминоти 80 фоизга тикланган, сув ва иссиқлик таъминоти эса тўлиқ қайта йўлга қўйилган.