Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев бугун телефон орқали суҳбатлашишди

Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев бугун телефон орқали суҳбатлашишди

Россия етакчиси Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

“Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот чоғида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитини меҳмондўстлиги ва аъло даражада ташкил этгани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди”, — дейилади хабарда.

Томонлар икки томонлама кун тартибидаги айрим долзарб масалаларни, жумладан, савдо-иқтисодий соҳани ҳам муҳокама қилдилар.

“Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш бўйича ўзаро ниятлар тасдиқланди”, — дейилади хабарда.

Киритилди: 22:04 17.09.2022. Ўқилди: 3731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!