Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Владимир Путин COVID-19га қарши эмланди. Аммо...

Владимир Путин COVID-19га қарши эмланди. Аммо...

Россия президенти Владимир Путин коронавирусга қарши эмланди ва ўзини яхши ҳис қилмоқда, дея мамлакат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков ТАССга хабар бермоқда.

Путин Россиянинг учта вакцинасидан қайси бирини танлаганига аниқлик киритилмади.

Песков «Россиянинг учта вакцинаси мутлақо ишончли ва самарали» эканлигини таъкидлаган ҳолда, Кремль атайлаб президентнинг қайси вакцина билан эмлангани кўрсатилмаётганлиги ҳақида айтиб ўтди.

«Россия раҳбарининг эмланиши бошқа мамлакатлардаги баъзи сиёсатчилар сингари оммавий тадбирдек бўлмади. Камералар остида эмлаш масаласига келсак, Путин буни ёқтирмайди», — дейилади хабарда.

Киритилди: 19:35 24.03.2021. Ўқилди: 5210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!