Бугун 7 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Вице-спикер: “Словакия беқарорлик таҳдидларига қарши курашди”

Вице-спикер: “Словакия беқарорлик таҳдидларига қарши курашди”

Словакия беқарорлик таҳдидларига қарши курашди, энди мамлакатдаги вазият тинч.

Бу ҳақда Словакия парламенти вице-спикери Тибор Гашпар маълум қилди.

"Ҳозирда Словакиядаги вазият барқарор. Хавфсизлик ва разведка тузилмалари давлатни чет элдан бошқариладиган беқарорлаштиришга қаратилган тизимли ва тасдиқланган уринишларни қайд этмади, гарчи Словакия - бошқа давлатлар цингари - дезинформация ва гибрид таҳдидларга дуч келмоқда", - деб изоҳ берди у ўтган йили мамлакатда бўлиб ўтган норозилик намойишларини шарҳлаб.

Унинг сўзларига кўра, норозилик намойишлари фуқароларнинг ўз фикрларини билдириш бўйича демократик ҳуқуқининг намоён бўлиши эди.

"Ҳукумат жамоатчилик билан мулоқот ва демократик институтларга ҳурмат зарурлигини таъкидлайди", - дея тушунтирди у.

Киритилди: Бугун 18:45. Ўқилди: 264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!