Бугун таҳдидлар қоронғи кўчалардагина эмас, балки ёруғ экранлар ва сохта профиллар ортида ҳам яширинмоқда. Одамни эркига қарши изма-из кузатиб, соядек эргашувчилар (сталкинг). Тармоқ орқали болаларнинг ишончига кирувчи педофиллар (онлайн груминг). Онлайн маконда очиқдан-очиқ таҳқирлаш ва безорилик (киберзўравонлик). Булар — юзлаб оилаларнинг тинчини ўғирлаб, инсонлар тақдирини барбод қилаётган, бугунги куннинг оғриқли ва реал ижтимоий фожиасидир.
✔️ Энди экран ортида ўзини жазосиз ва дахлсиз сезганларнинг даври тугайди. Давлат бу замонавий иллатларга қарши муросасиз кураш бошлади. Президентимиз имзолаган Фармонга кўра, келаётган уч ой ичида қонунчилигимизда айнан сталкинг, онлайн груминг ва киберзўравонлик учун кескин, оғир жавобгарлик белгиланади. Болаларимизнинг онгига чанг солувчилар ҳам, бировнинг шахсий ҳаётига рахна солувчи таъқибчилар ҳам қонун олдида жавоб беради. Жамиятимиз ва фарзандларимизнинг рақамли хавфсизлиги давлат ҳимоясига олинмоқда.