Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Виртуал таомларнинг мазасини билиш мумкин(ми?)

A A A
Виртуал таомларнинг мазасини билиш мумкин(ми?)

Мэйдзи (Япония) университети олимлари виртуал таомлар таъми сезиш имкониятини берадиган қурилмани ишлаб чиқди.

Ихтиро "Норимаки синтезатори" деб номланган. Қурилмани қўллаган ҳолда, нордон, ширин, аччиқ, шўр таъмни онг ёрдамида ҳис қилиш  мумкин.

Ҳар бир таъм учун мослама тагида жойлашган рангли шарлардан бири жавоб беради. Шарлардаги босим ўзгарганда, баъзи таъмлар кучайиши мумкин, бошқалари эса бутунлай йўқолади.

Ихтиро муаллифларининг таъкидлашича, агар қурилмага таом суратини узатувчи функция қўшилса,  инсон мияси  ушбу маҳсулотни ҳақиқатан ҳам истеъмол қилаётгандек қабул қилади.

"Норимаки синтезатори"дан  вазнни назорат қилишда  ҳам фойдаланиш  мумкин. Шунингдек, қурилма овқат хазм қилиш функцияси бузилган беморларни даволашда  қўл келади.
 

Киритилди: 09:45 24.06.2020. Ўқилди: 1741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар