Винисиус Жуниорнинг дубли Ла Лига доирасидаги «Эспаньол»га қарши ўйинда (2:0) мадридлик «Реал»га ғалаба келтирди. Бразилиялик футболчи 55-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 66-дақиқада «қаймоқранглилар»нинг устунлигини мустаҳкамлади.
Opta маълумотларига кўра, Винисиус 2026 йил бошидан буён барча турнирларда 16 та гол урди — бу Европанинг кучли бешлик чемпионатлари вакиллари орасида Харри Кейндан («Бавария», 24 та гол) кейинги иккинчи кўрсаткичдир.
Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурарлар пойгасида Мадрид гранди ҳужумчиси 15 та гол билан бешинчи ўринда бормоқда. У фақат жамоадоши Килиан Мбаппе (24), Ведат Мурики («Мальорка», 21), Ламин Ямал («Барселона», 16) ва Анте Будимирдан («Осасуна», 16) ортда қолмоқда.