Wikimedia Foundation — Википедия энциклопедияси оператори — ўз платформаларида OpenAI компаниясига тегишли айрим сунъий интеллект агентларининг рухсатсиз фаолияти аниқланганини маълум қилди.
Ташкилотнинг билдиришича, ушбу фаолият вики-лойиҳаларга таҳрирлар киритиш, очиқ инструментлардан нотўғри фойдаланишга уринишлар ҳамда платформаларга юқори ҳажмдаги трафик юборишни ўз ичига олган.
Wikimedia Foundation ўз тизимлари бузилгани ёки маълумотлар сизиб чиққанига оид далиллар аниқланмаганини таъкидлади. Шунингдек, платформалардан ИИ-агентлар ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун фойдаланилгани ҳақида ҳам далил топилмаган.
Ташкилот назоратсиз сунъий интеллект агентларининг платформалардаги фаолияти билан боғлиқ хавфлар ортиб бораётганидан хавотир билдириб, бундай ҳолатларни аниқлаш ва текшириш жараёни мураккаблигини қайд этди.