Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Видео: Даврон Кабуловни судга беришди

Видео: Даврон Кабуловни судга беришди

Шоумен Даврон Кабуловни Яккасарой тумани фуқаролари судга беришди. Бу ҳақда "everyday.uz" ёзмоқда.

Фуқаролар қурилиш ишидан норозиликлари учун судга мурожаат қилишган. Кабулов "Шохжаҳон" маҳалласида меҳмонхона қурмоқда. Бир нечта фуқаролар эса ушбу меҳмонхонанинг қурилишига қарши бўлмоқда. Уларнинг фикрича, 3 қаватли бино уларнинг уйини қуёш нуридан тўсиб қолар экан.

Кабулов уларга бошқа тумандан уй олиб беришни таклиф қилган. Ундан ташқари, Кабулов уларга қурилишга рози бўлиш учун пул ҳам таклиф қилган. Лекин фуқаролар барча таклифларни рад этган. Улар шунингдек порталга ҳам (виртуал қабулхона) мурожаат қилишган. Ҳозирда икки томон можаронинг ҳуқуқий ечимини кутишмоқда.

Киритилди: 14:32 07.09.2019. Ўқилди: 10379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!