Ижтимоий тармоқларда парвоз пайтида Исломни қабул қилган бразилиялик учувчи ҳақидаги видеоролик тарқалди, дея хабар бермоқда Kahleej Times.
Қайд этилишича, ушбу воқеа Саудия Арабистонига кетаётган самолётнинг учувчилар кабинасида, ердан 5500 метр баландликда рўй берган. Авиалайнер Табук минтақаси устидан ўтаётган маҳал биринчи учувчи ўзининг она тили бўлмиш арабчада шаҳодат калимасини айтган ва шундай деган: “Менинг бразилиялик иккинчи учувчим, капитан Амари шаҳодат калимасини айтади”.
Шундан кейин биринчи учувчи калимаи шаҳодатни айтган, бразилиялик ҳамкасби эса қайтарган. Видеоролик икки учувчининг бир-бирини биродар деб аташи ва хурсандчилиги билан якунланган.