АҚШ ва Эрон келишувга эришиш орқали икки томонлама муносабатларини қайта тиклашлари мумкин.
Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Оқ уйда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
"Менимча, бизда Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасида 47 йилдан бери мавжуд бўлган муносабатларни қайта тиклаш имконияти бор. Президент биздан шуни сўради ва биз шу устида ишлашда давом этамиз, аммо бунинг учун икки киши керак. Биз эронликларга ядровий қуролга эга бўлишга имкон берадиган келишув тузмоқчи эмасмиз", деди у.
Вэнснинг сўзларига кўра, АҚШ келишув муваффақиятсиз бўлган тақдирда тўлиқ ҳушёр ҳолатда ва агар керак бўлса, Эронга қарши операцияларни қайта бошлашга тайёр.