16 августга ўтар кечаси Венгриядаги М3 автомагистралида Польшага тегишли туристик автобус йўлдан чиқиб, ағдарилиб кетди. Ҳодиса Будапештдан тахминан 140 км шарқда содир бўлган.
Авария оқибатида 12 нафар турист ҳалок бўлди, камида 20 киши жароҳатланди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи рулда ухлаб қолган. У қўлга олинган.
Автобусда 57 нафар йўловчи ва икки ҳайдовчи бўлган. Жабрланганларни олиб чиқиш учун 14 та тез ёрдам машинаси жалб қилинган. Туристлар Босния ва Герцеговинадан қайтиб келаётган бўлган.
Венгрия бош вазири Петер Мадьяр ва Польша президенти Кароль Навроцкий ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.