Венгрия Европа Иттифоқидан “Дружба” нефть қувури бўйича Украинага мустақил комиссия юборишни талаб қилди.
Венгрия Европа Иттифоқидан “Дружба” нефть қувурига етказилган зарарни ва унинг фаолиятини тиклаш имкониятларини текшириш учун Украинага мустақил комиссия юборишни сўради. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Виктор Орбаннинг маслаҳатчиси Балаж Орбан ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Украина томони сиёсий сабабларга кўра транзитни тўхтатгани мутлақо аниқ. Энди эса улар буни инкор этмоқда ва вазиятни ойдинлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга тўсқинлик қилмоқда. Венгрия позицияси ўзгаришсиз қолмоқда: энергетик хавфсизлик миллий манфаатлар масаласидир”, деди сиёсатчи.
Шунингдек, у Брюсселни тергов жараёнида шаффофликни таъминлашга ҳамда Будапешт ва унинг манфаатларини ҳурмат қилишга чақирди.