Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Венгрия депутатлари ўз маошларини 2 баравар камайтиришди

Венгрия депутатлари ўз маошларини 2 баравар камайтиришди

Венгрия парламенти депутатларнинг иш ҳақини қисқартириш ва сиёсий партияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ташаббус ҳукмрон Тиса партияси томонидан илгари сурилган, деб хабар берди Telex.

Қайд этилишича, қонунни 189 депутат қўллаб-қувватлаган, "қарши" ва "бетараф" овозлар бўлмаган.

Бош вазир Петер Мадяр сайловдан кейин "олдинги пул исрофгарчилигига чек қўйилишини" ва парламент тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш орқали вакиллар ва фракцияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш сезиларли даражада қисқартирилишини ваъда қилди. Тиса қонун лойиҳасини 28 май куни тақдим этди.

Айни пайтда парламент аъзоларининг маоши мамлакатдаги ўртача маошдан уч баробар кўп.

Депутатларга тўланадиган тўловлар ойига 6,2 минг доллардан 3,7 минг долларгача камаяди.

Киритилди: Бугун 15:25. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!