Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Венесуэланинг нефть даромади февраль ойи охирига келиб 2 миллиард долларга етади

Венесуэланинг нефть даромади февраль ойи охирига келиб 2 миллиард долларга етади

АҚШ назорати остидаги Венесуэла нефтини сотишдан тушадиган даромад февраль ойи охирига қадар 2 миллиард долларга етади.

Reuters агентлиги бу ҳақда АҚШ энергетика вазири Крис Райтга таяниб хабар берди.

АҚШ энергетика вазири ой охирига қадар тахминан 40 миллион баррель нефть бир баррель учун тахминан 50 доллар нархда сотилишини кутмоқда. Расмийнинг таъкидлашича, Венесуела углеводородлари Осиё ва Европадаги истеъмолчиларга сотилади.

Райтнинг қўшимча қилишича, мустақил Хитой нефтни қайта ишлаш заводлари Венесуэла нефтини очиқ бозорда сотиб олишлари мумкин бўлади.

Киритилди: Бугун 08:30. Ўқилди: 411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!