Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Венесуэладаги зилзиладан кейин 6000 дан ортиқ одам қутқарилди

Венесуэладаги зилзиладан кейин 6000 дан ортиқ одам қутқарилди

24 июнь куни Венесуэлада содир бўлган даҳшатли зилзиладан сўнг, 6000 дан ортиқ одам қутқарилди ва ўн минглаб оилаларга ёрдам кўрсатилди.

Венесуэла Миллий Ассамблеяси президенти Хорхе Родригес бу ҳақда Venezolana de Television каналида маълум қилди.

"6461 киши қутқарилди ва 80 870 оилага ёрдам кўрсатилди", деди у.

Родригеснинг сўзларига кўра, 28 380 жабрланувчи касалхоналар ва дала лагерларида тиббий ёрдам олмоқда.

У шунингдек, 26 000 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 15 467 кўнгилли ва хорижий мамлакатлардан 3660 қутқарувчи табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларида иштирок этаётганини маълум қилди.

Киритилди: 10:21 01.07.2026. Ўқилди: 908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!