Венесуэлада парламентдаги ўта ўнгчи мухолифат номзодлари томонидан янги давлат тўнтариши тайёрланмоқда. Бу ҳақда республика президенти Николас Мадуро баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, Венесуэла ҳукумати ва мухолифати тинчлик йўлида тарихий келишувга эриша олди, бу келишувга «олигархиянинг икки қўғирчоғи»дан ташқари деярли барча мухолифат етакчилари имзо чекди.
«Чунки улар қалбакиликни даъво қилмоқчи. Чунки улар зўравонлик ва давлат тўнтаришини йўлга қўйиш ниятида», — деди Мадуро ўзининг YouTube каналида эълон қилинган видеода.