Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Венесуэла Мадуронинг хавфсизлиги учун масъул генералини ишдан бўшатди

Венесуэла Мадуронинг хавфсизлиги учун масъул генералини ишдан бўшатди

Венесуэланинг вақтинча президенти Дельси Родригес мамлакат президенти Николас Мадуронинг хавфсизлиги учун масъул бўлган генерал-майор Хавиер Маркано Табатани лавозимидан озод қилди. Бу қарор АҚШ махсус операцияси давамида Мадурони муҳофаза қилиш учун зарур чоралар кўрилмагани сабабли қабул қилинди.

Табатанинг ўрнига генерал Густаво Энрике Гонсалес Лопес тайинланди — у президент ҳимоя гвардияси бошлиғи ва ҳарбий контрразведка — DGCIM директори бўлиб хизмат қилади.

Родригес вақтинчалик раҳбар сифатида бу тайинлашлар хизматлар давомийлигини, тинчлик ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилганини айтди.

Густаво Гонсалес Лопес ҳам SEBIN махсус хизматининг собиқ раҳбари бўлган ва сиёсий рақибларга нисбатан инсон ҳуқуқлари бузилгани бўйича халқаро танқидларга дуч келган.

Киритилди: 14:50 08.01.2026. Ўқилди: 732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!