Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Венесуэла колония эмас, балки эркин мамлакатдир

Венесуэла колония эмас, балки эркин мамлакатдир

Венесуэла колония эмас, балки эркин мамлакатдир — Венесуэла муваққат президенти.

Делси Родригес Венесуэлани Қўшма Штатларнинг 51-штатига айлантириш ниятида эмаслигини маълум қилди. Бу баёнот АҚШ президенти Доналд Трамп ушбу масалани “жиддий кўриб чиқаётгани” ҳақидаги хабарлардан сўнг берилди.

Родригес бу гапларни Гаага Халқаро судидаги иштироки доирасида айтди. У қўшни Гайана билан бўлаётган ҳудудий низо бўйича эшитувларда қатнашди. Гап фойдали қазилмалар ва нефтга бой Эссекибо ҳудуди ҳақида бормоқда.

"Биз ўз яхлитлигимиз, суверенитетимиз, мустақиллигимиз ва тарихимизни ҳимоя қилишда давом этамиз. Венесуэла колония эмас, балки эркин мамлакатдир", — дея таъкидлади Венесуэла муваққат президенти.

Киритилди: Бугун 08:31. Ўқилди: 330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!