Венесуэла ҳукумати янги оммавий амнистия тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан сўнг 379 нафар сиёсий маҳбусни афв этди. Бу ҳақда хорижий ОАВга таяниб хабар берилмоқда.
Венесуэла Миллий Ассамблеяси (парламент) депутати Хорхе Арреаза маҳаллий телеканалга берган баёнотида афв этиш тўғрисида қарор чиқарилган 379 нафар сиёсий маҳбус икки кун ичида озодликка чиқишини маълум қилди.
Қайд этиш жоизки, 19 февраль куни Миллий Ассамблеяда юзлаб сиёсий маҳбусларни озод қилишни назарда тутувчи амнистия қонуни бир овоздан қабул қилинган эди.