Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Вашингтонда жойлашган ҳарбий база устида номаълум дронлар аниқланди

Вашингтонда жойлашган ҳарбий база устида номаълум дронлар аниқланди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва мудофаа вазири Пит Ҳэгсет яшайдиган ҳудудлар устида номаълум дронлар фаоллиги кузатилди, деб ёзмоқда The Washington Post.

Нашр маълумотига кўра, Вашингтонда жойлашган ҳарбий база устида номаълум дронлар аниқланган. Мазкур база ҳудудида АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва мудофаа вазири Пит Ҳэгсет яшайди.

Ҳодиса хавфсизлик чораларини кучайтиришга олиб келган ва Оқ уйда вазиятга қандай жавоб қайтариш масаласи муҳокама қилинган. Шунингдек, Рубио ва Ҳэгсетни бошқа жойга кўчириш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. Уларнинг база ҳудудидаги резиденциялари октябрь ойида бир нечта ОАВ томонидан оммага ошкор қилинган эди.

Киритилди: Бугун 15:24. Ўқилди: 526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!