Бугун 18 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Вашингтон прокурори Трампнинг қарори сабаб судга мурожаат қилмоқчи

Вашингтон прокурори Трампнинг қарори сабаб судга мурожаат қилмоқчи

Вашингтон бош прокурори Брайан Швалб президент Доналд Трампнинг пойтахт полициясини федерал назорат остига олиш қарори сабабли судга мурожаат қилишини айтди.

"Биз федерал ҳукуматнинг Колумбия округи полициясини назоратга олиш қарорига қарши судга мурожаат қиламиз. Маъмурият пойтахт полициясини назоратга олишини ноқонуний равишда эълон қилиб қонунан берилган ваколатларини суиистеъмол қиляпти", - деб ёзди у ўзининг X тармоғидаги саҳифасида.

Душанба куни Трамп федерал ҳукумат томонидан Вашингтонда жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган қатор чораларни эълон қилди.

У ўз фармони билан Вашингтон полициясини тўғридан-тўғри АҚШ федерал ҳукумати назорати остига ўтказди.

Киритилди: 20:55 16.08.2025. Ўқилди: 805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!