Польша пойтахти Варшава шаҳрида 1 июндан бошлаб тунги вақтда алкоголь маҳсулотларини сотишга тақиқ жорий этилди, деб хабар беради euronews.
Энди соат 22:00 дан 06:00 гача дўконлар ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида алкоголь маҳсулотларини сотиш тўхтатилади. Бу қарор шаҳар кенгашининг қарорига мувофиқ қабул қилинди. Истисно тариқасида Шопен аэропортидаги duty free ҳудуди белгиланган.
Бундан аввал бундай чекловлар синов тариқасида фақат иккита туманда — Средместье ва Прага-Пулудне ҳудудларида жорий этилган эди.
Полиция маълумотларига кўра, айрим ҳудудларда камайиш 37 фоиздан ҳам ошган. Шу билан бирга, қўшни туманларда — Прага-Пулудне, Таргувек ва Воляда полиция фаолиятининг бироз ошгани ҳам қайд этилган.
Шаҳар аҳолисининг фикри икки хил. Бир қисми бу чеклов жамоат хавфсизлигини оширади ва шаҳар тартибини яхшилайди, деб ҳисоблайди. Бошқа баъзи аҳоли эса бундай қадам бизнесга ва эркинликка таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида хавотир билдирмоқда.
Тунги вақтда алкоголь сотишни тақиқлаш ғояси жамиятда аввалдан муҳокама қилиб келинган. Бу ташаббусни биринчи бўлиб Miasto Jest Nasze ташкилоти кўтарган. Варшава мэри Рафал Тшасковский дастлаб бу қарорни қўллаб-қувватламаган бўлса-да, кейинчалик уни бутун шаҳар бўйлаб кенгайтириш таклифи билдирилиб, охир-оқибат умумшаҳар даражасида жорий этилган.
Ҳозирги кунда Польшадаги 200 дан ортиқ муниципалитетда шундай чекловлар амал қилади