Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Валютчик"лик билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

"Валютчик"лик билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўзатов тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.Н. 4 000 АҚШ долларини 51,6 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Когон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Ш. фуқаро Б.Р.дан 3 500 АҚШ долларини 45,2 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Учқудуқ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар С.Р. ва Н.С. фуқаро Б.Н.га 3 700 АҚШ долларини 48,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:38 12.05.2025. Ўқилди: 607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!