Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Валюта айирбошлаш шохобчаларида видео кузатув камералари ўрнатилади

Валюта айирбошлаш шохобчаларида видео кузатув камералари ўрнатилади

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, валюта айирбошлаш шохобчаси эндиликда видео кузатув камералари билан ҳам жиҳозланади.

Шунингдек, 09002-сон шаклдаги маълумотноманинг (жисмоний шахслардан чет эл валютасини валюта айирбошлаш шохобчаси томонидан сотиб олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат) бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.

Бундан ташқари, эндиликда валюта айирбошлаш шохобчасининг ходими ўзи қабул қилган банкнотани ҳақиқийлиги ҳамда муомалага яроқлилиги учун жавобгардир.



 

Киритилди: 18:15 12.12.2018. Ўқилди: 1671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!