АҚШ президенти Дональд Трамп “Fox News” телеканалига берган интервьюсида коронавирусга қарши вакцина яқин ҳафталарда тасдиқланишини маълум қилди.
«Бир неча ҳафта ичида бизда вакцина бўлади. Бу тўрт ҳафта, балки саккиз ҳафта ичида содир бўлиши мумкин», - деди Трамп ўзи бўлмаган тақдирда Қўшма Штатлар бир неча йил давомида вакцина ишлаб чиқара олмаслигини алоҳида таъкидлар экан.