Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Uztelecom: “KOD IB Tashkent 2026” халқаро конференцияси бўлиб ўтди

Uztelecom: “KOD IB Tashkent 2026” халқаро конференцияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 21 май куни пойтахтимиз яна бир бор йирик халқаро IT-тадбирга мезбонлик қилди. Uztelecom ташаббуси билан ташкил қилинган “KOD IB Tashkent 2026” халқаро конференция IT, киберхавфсизлик ҳамда сунъий интеллект йўналишларида фаолият юритаётган мутахассисларни бир майдонга жамлади.

KOD IB ва AICA ҳамкорлигида ташкил этилган ва бизнес вакиллари, IT-экспертлар, AI-жамоалар ва технологик етакчилар иштирок этган конференцияда соҳадаги бугунги куннинг энг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, бизнес жараёнларига сунъий интеллектни жорий этиш, AI ечимлари учун замонавий инфратузилмани шакллантириш, киберхавфсизликни таъминлаш ва маълумотларни ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, рақамли трансформация бўйича амалий тажрибалар ва минтақада AI экотизимини ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир давомида етакчи экспертларнинг маърузалари, панель мунозаралари ҳамда инновацион ишланмалар тақдимоти иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, “Startup Alley” майдони конференциянинг энг қизиқарли нуқталаридан бирига айланди. Ушбу платформада технологик жамоалар ўзларининг илғор AI ечимларини намойиш этиб, таҳлилдан тортиб автоматлаштиришгача бўлган турли йўналишларда, жумладан молия ва юридик соҳалар учун мўлжалланган ишланмаларни тақдим этдилар.

“KOD IB Tashkent 2026” конференцияси сунъий интеллектнинг келажаги, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ҳамда бизнес ва давлат секторида янги имкониятларни очиб берувчи муҳим мулоқот майдони бўлди. Тадбирда тўпланган тажриба ва илгари сурилган ғоялар мамлакатда рақамли технологияларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Киритилди: Бугун 09:42. Ўқилди: 191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!