Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ЎзМУ ва Техника университети шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин

ЎзМУ ва Техника университети шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин

Бугун 15 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида урбанизация масалалари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Xabar.uz нашрининг маълумот беришича, унда иштирок этган Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори ўринбосари Турсун Аҳмедов шаҳардаги Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университетлари шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкинлигини айтган.

Ҳозирда шаҳар меъморчилиги бўйича жаҳон тажрибасини ўрганаяпмиз. Мақсадимиз йирик шаҳарларда олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот муассасалари жойлашувини тўғри ташкил этиш. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида университетлар ва илмий институтлар одатда шаҳар ташқарисида ёки атрофида жойлаштирилган.
Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети ҳам, балки 5 йил, балки 10 йилдан кейиндир, шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин.
Талабалар шаҳарчаси яқинда обод қилинди, бу албатта қувонарли ҳол. Лекин мазкур ҳудуд обод қилинди дегани университетлар кўчирилмайди дегани эмас деган Аҳмедов.

Manba: zamin.uz

Киритилди: 20:54 15.02.2019. Ўқилди: 1585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!