Бугун 3 апрель, 2020 йил, жума

O'ZB

"Ўзингизни асранг": коронавирусга чалинган аёл жонлантириш бўлимидан видео жўнатди

"Ўзингизни асранг": коронавирусга чалинган аёл жонлантириш бўлимидан видео жўнатди

Коронавирус билан касалланган Буюк Британияда яшовчи аёл жонлантириш бўлимидан видео жўнатди, унда у ўз оиласи ва ҳамкасбларини касалликнинг хавфи тўғрисида огоҳлантириб, саломатликларига эҳтиёт бўлишларини сўради.

"Daily Mail" нашрига берган интервьюсида 39 ёшли Тара Жейн Лангстоннинг сўзларига кўра, у беш кун давомида ўзини ёмон ҳис қилган. Аввал шифокорлар унга ўпка инфекцияси, сўнгра пневмония ташхисини қўйишган. Шифокорлар беморга антибиотиклар, шунингдек, парацетамол ва ибупрофен буюрдилар, бу, аёлнинг сўзларига кўра, унинг аҳволини ёмонлаштирди. Бир неча кундан кейин  тест натижалари аниқланди – аёл коронавирусга чалинганди. Кейин Лангстоннинг аҳволи ёмонлашди ва у махсус ускунага уланиши керак эди.

Аёлнинг хонасида йўталиб, оғир нафас олаётганини видеога олишди. Унинг сўзларига кўра, ўзини ўпкасига шиша қуйилган каби ҳис қилади ва ҳар бир нафас "жанг"га айланади.

"Мен реанимацияда ётибман ва найчасиз нафас ололмаяпман. Лекин олдингига қараганда ўн баравар яхшиман", дейди аёл.

Лангстон барча чекувчиларни ёмон одатдан воз кечишга ундади, чунки улар "ҳали ҳам ўпкасига муҳтож".

"Илтимос, тақдирингизни хароб қилманг. Буни жиддий айтаман. Агар бу ерга келсангиз, ҳамма даҳшатлар бошингизга тушади", деб огоҳлантиради у.

Нашрга берган интервюсида, бемор пандемия пайтида карантинга риоя қилиш жуда муҳим эканлигини таъкидлади ва спорт залига ҳамда бошқа гавжум жойларга бормасликни маслаҳат берди. Шунингдек, у ҳамшираларнинг ишини юқори баҳолади.

 

Киритилди: 20:12 25.03.2020. Ўқилди: 8774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!