Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

“Ўзбекнефтгаз”да икки ўринбосар ишдан олинди

“Ўзбекнефтгаз”да икки ўринбосар ишдан олинди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари Юлдашев Ғайрат Абдуллаевич ва бошқарув раисининг режим ва кадр масалалари бўйича ўринбосари Ҳакимов Қаҳрамон Норбўта ўғли лавозимидан озод этилди.

Ғ.Юлдашев билан тузилган меҳнат шартномаси 19 январь, Қ.Ҳакимовники эса 16 февраль санаси билан бекор қилинди.

Эътиборли жиҳати, Қахрамон Ҳакимов “Ўзбекнефтгаз”дан аввал (2021-2023 йилларда) Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. У замонавий IT технологияларини жорий этиш департаменти, Инсон ресурслари ва ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси, Ички назорат ва комплаенс хизмати бўлими фаолиятини мувофиқлаштиришга масъул бўлган.

Киритилди: 18:02 17.02.2026. Ўқилди: 1679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!