Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбеклар кўп гўшт ейдими? Қайси мамлакатда гўшт кўпроқ истеъмол қилиниши ҳисоблаб чиқилди

Ўзбеклар кўп гўшт ейдими? Қайси мамлакатда гўшт кўпроқ истеъмол қилиниши ҳисоблаб чиқилди

Тадқиқотчилар ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли жон бошига қандай таъсир қилишини аниқладилар ва гўшт истеъмоли аҳоли жон бошига 40 000 долларга етадиган дунёдаги олтита мамлакатни ҳисоблаб чиқдилар. Бу мамлакатлар эса жуда хайрон қоларли: Эфиопия, Швейцария, Янги Зеландия, Нигерия, Канада ва Парагвай, дея хабар беради Ферра.ру .

Aгар 2000 йилда йилига ўртача истеъмол қилинган гўшт миқдори 29,5 килограммни ташкил этган бўлса, 2019 йил якунига кўра бу кўрсаткич 34 килограммга етди. Ушбу миқдордан кўпчилик товуқ гўшти - 14,7 килограмм, чўчқа гўшти - 11,1 килограмм ва мол гўшти - 6,4 килограммни истеъмол қилиши аниқланди.

Бундан ташқари, гўшт истеъмоли бўйича Aвстралия етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. 2000 йилда унинг йиллик истеъмоли аҳоли жон бошига 88,2 кг, 2019 йилда эса 89,6 кг ни ташкил этди.

Шунингдек, олимлар Россия, Перу, Малайзияда бир киши йилига 20 кг дан ортиқ гўшт истеъмол қилишини аниқладилар.
Тадқиқот ҳақидаги хабарда Ўзбекистон номи қайд этилмаган.

Киритилди: 14:00 09.12.2021. Ўқилди: 6804 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!