Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг ялпи ички махсулоти ҳажми 5 йилда 81 фоизга ўсган

Ўзбекистоннинг ялпи ички махсулоти ҳажми 5 йилда 81 фоизга ўсган

Таҳлилларга кўра, 2025-йилда мамлакатимиздаги доллардаги ялпи ички махсулоти ҳажми 21,1 фоизга ўсиб (2024-йилдаги ўсиш 12,9 фоиз эди), 147 млрд доллардан ошган. 2021-йил билан солиштирганда, бу миқдор 81 фоизга юқори.

Ортида қолган йилда аҳоли жон бошига ЯИМ миқдори 3 минг 844 долларга етган (2024-йилда 3 минг 265 доллар эди). Бу аввалги барча прогнозлардан юқори кўрсаткич демакдир. 2021-2025-йиллардаги статистика эса 65,3 фоизлик ўсишни кўрсатмоқда.

Салмоқли иқтисодий ўсиш суръатларига қулай глобал шарт-шароитлар (масалан 2021-2025-йилларда олтин нархининг қарийб 2,5 баробар қимматлашгани), инвестицияларининг юқори ўсиши ҳамда просиклик фискал сиёсатнинг давом эттирилиши ижобий таъсир қилган.

Киритилди: Бугун 18:24. Ўқилди: 302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!