Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг қайси вилояти коррупция борасида етакчи эканлиги айтилди

Ўзбекистоннинг қайси вилояти коррупция борасида етакчи эканлиги айтилди

Қашқадарё вилояти республикада энг кўп коррупцион ҳолатларга йўл қўйган вилоят сифатида қайд этилган. Бу ҳақда вилоят раҳбари Зоир Мирзаев халқ таълими масъуллари ва вазир Шерзод Шерматов иштирокидаги йиғилишда маълум қилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Таъкидланишича, вилоят раҳбари вазир Шерзод Шерматов иштирокидаги йиғилишда сўз олиб, вилоят халқ таълими тизимида таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик ва коррупция авж олганини гапирган.

«Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг раҳбари ва Ҳисоб палатаси келганда биз вилоятдаги коррупцион ҳолатлар бўйича муҳокама ўтказдик. Айнан таълим ва тиббиётни муҳокама қилдик. Қашқадарё республикадаги энг катта коррупцион хатоликларга йўл қўйган вилоят сифатида қайд этилди. Бу қачонгача давом этади?», — деди вилоят ҳокими Зоир Мирзаев.

Вилоят раҳбари Яккабоғ туман халқ таълими тизимидаги коррупцион ҳолатлар ҳақида тўхталиб, «Яккабоғни айтяпти, жиноий иш очилган. Жиноий иш очилиб, уч ой давомида ҳали тергов кетяпти. Тергов давомида ўша одам, ўша раҳбар яна 200 миллион долларга коррупцион операция қилиб қўйган. Қандай қилиб булар билан муроса қилиб бўлади?», — деган.

«Дарё» мухбирининг маълум қилишича, вилоят раҳбари Яккабоғ туман халқ таълими тизимидаги коррупцион ҳолат ҳақида гапирганда айнан кимни назарда тутаётганини очиқламаган.

Зоир Мирзаев Президент Шавкат Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи давомида мактаблар учун берилган 250 миллиард сўм ҳам, қўйиб берилса, талон-торож бўлиши мумкинлигини гапирган.

«Президентимиз ташрифидан кейин бизга 250 миллиард сўм маблағ берилаётгани катта масъулият талаб қилади. Бунга ҳалоллик керак, ёндашув керак, фидойилик керак. Мана, кеча мактаб танлашда шунақанги нарсаларга ишонч ҳосил қилдимки, ўйин бўлиб кетган. У ерда ўтирган ҳокимлар ҳам, таълимнинг раёндаги вакиллари пахса мактабларни қолдириб, ўйин қилиб юборган. У нарсага йўл қўйилмайди», — деди Зоир Мирзаев.

Киритилди: 15:09 26.11.2020. Ўқилди: 6916 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!