Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари илк бор 35 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари илк бор 35 млрд доллардан ошди

1 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 35,5 млрд доллардан ортиқни ташкил қилди, дея маълум қилди Марказий банк. Бу май ойидагидан 1,4 млрд долларга кўп.

Олтин қийматининг кўтарилиши захираларнинг ошишига асосий омил бўлиб хизмат қилган. Май ойида олтин арзонлашдан тўхтаган ва унциясининг нархи 1900 долларгача кўтарилган. Солиштириш учун, апрель ойида унциясининг нархи 1750 доллар атрофида бўлган эди. Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захира активлари эса 13 млрд 679,7 млн долларни ташкил қилмоқда. Яъни май ойига нисбатан 0,5 млрд долларга камайган.

Олтин-валюта захиралари мамлакат учун «ҳимоя ёстиқчаси» ҳисобланади. Халқаро ташкилотлар ривожланаётган давлатларга 3 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли захираларни сақлашни тавсия қилган.

Ўзбекистоннинг амалдаги захиралари 20 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли ҳисобланади.

Киритилди: 18:38 08.06.2021. Ўқилди: 2205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!