Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 млрд долларга қисқарди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 млрд долларга қисқарди

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1 октябрь ҳолатига 34,41 млрд долларни ташкил этди. Сентябрь ойи билан таққослаганда бу кўрсаткич 1,02 млрд долларга ёки 2,9 фоизга камайди.

Йўқотишларнинг ярми олтинга тўғри келади. Бир ой мобайнида унинг миқдори 200 минг трой унцияга ошди, лекин унинг умумий қиймати 528 млн долларга камайди. Шундан кейин олтиннинг бир унцияси нархи тахминан 1762 доллардан 1 октябрда — 1760 долларга тушди. Бироқ, ҳозир қимматбаҳо металларнинг бир трой унцияси нархи 1775 долларга кўтарилди.

Ҳозирда Ўзбекистонда 21,345 млрд долларлик олтин захираси бор — бу 12,3 миллион трой унцияни ташкил этади (тахминан 382,6 тонна, бу ўтган ойга қараганда 6 тоннага кўп).

Киритилди: 16:43 20.10.2021. Ўқилди: 2013 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!