Конго ДР терма жамоаси Жаҳон чемпионати — 2026 плей-офф босқичида Ямайка устидан ғалаба қозонди — 1:0 (қўшимча вақтларда). Учрашув Мексикадаги «Эстадио Акрон» стадионида бўлиб ўтди.
Асосий вақтда дарвозаларга гол урилмади. Қўшимча бўлимларда эса Аксель Туанзебе томонидан киритилган ягона тўп ўйин тақдирини ҳал қилди.
Конго ДР терма жамоаси ЖЧ-2026 финал босқичида «K» гуруҳида Португалия, Ўзбекистон ва Колумбия жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида бўлиб ўтади.