Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси яна огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси яна огоҳлантириш билан чиқди

Элчихона маълумотига кўра, Исроил–Миср чегарасидаги «Бегин» («Таба») чегара пункти 24 соат давомида ишламоқда. Амалдаги ҳужжатларга эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун Синай яриморолига киришда виза талаб этилмайди.

Чегара йиғимларини ортиқча кечикишларсиз амалга ошириш мақсадида тўловни олдиндан онлайн тўлаш тавсия этилган. Қолган қуруқликдаги чегара ўтиш пунктларидан фойдаланиш эса хавфсизлик нуқтаи назаридан тавсия этилмаслиги билдирилган.

Айни пайтда, Исроил–Миср чегараларидаги ўтиш пунктлари иш режимида ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги сабабли сафарни режалаштиришдан олдин долзарб маълумотларни аниқлаш тавсия этилган.

Киритилди: Бугун 19:54. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!