Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиби Колумбия якуний таркибини эълон қилди

Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиби Колумбия якуний таркибини эълон қилди

Ёзда старт оладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати баҳсларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган Колумбия терма жамоаси мусобақа учун расмий қайдномасини эълон қилди. Бўлажак турнирга йўл оладиган таркиб қуйидагича кўриниш олган:

Дарвозабонлар: Камило Варгас, Альваро Монтеро, Давид Оспина.

Ҳимоячилар: Давинсон Санчес, Жон Лукуми, Йерри Мина, Виллер Дитта, Даниэль Муньос, Сантьяго Ариас, Хоан Мохика, Дейвер Мачадо.

Ярим ҳимоячилар: Джефферсон Лерма, Хуан Портилья, Ричард Риос, Кевин Кастаньо, Густаво Пуэрта, Джон Ариас, Хорхе Карраскаль, Хуан Фернандо Кинтеро, Хамес Родригес.

Ҳужумчилар: Луис Диас, Хамильтон Кампаз, Андрес Гомес, Луис Хавьер Суарес, Жон Кордоба, Хуан Камило Эрнандес.

Гуруҳ босқичи доирасидаги Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги муҳим баҳс 18 июнь куни соат 07:00 да бошланиши белгиланган.

Киритилди: 23:41 25.05.2026. Ўқилди: 201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!