Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонликларнинг қарийб ярмида жамғарма йўқ — Марказий банк

Ўзбекистонликларнинг қарийб ярмида жамғарма йўқ — Марказий банк

Ўзбекистон аҳолисининг 46,4 фоизи келгуси давр учун жамғармаси мавжуд эмаслигини билдирган. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2026 йил II чорак бўйича «Истеъмол кайфияти шарҳи»да маълум қилинди.

Марказий банк томонидан июль ойида ўтказилган сўровномада қарийб 4,1 минг нафар фуқаро иштирок этган. Тадқиқот натижаларига кўра, аҳолининг пул жамғаришга бўлган мойиллиги юқори даражада сақланиб қолган. II чоракда жамғариш субиндекси 69,2 бандни ташкил этган.

Сўровда қатнашганларнинг 64,3 фоизи келгусида жамғармалари ошишини кутмоқда. 23,3 фоиз иштирокчи жамғармалари ўзгармаслигини, 12,4 фоиз эса камайишини тахмин қилган.

Шунингдек, жамғармаси бор фуқароларнинг маблағлари қанча муддатга етиши ҳам ўрганилган. Бир ойгача, 1–3 ой, 3–6 ой ва 6 ойдан ортиқ муддатга етадиган жамғармалар улушида сезиларли ўзгариш қайд этилмаган.

Айни пайтда, 2026 йилнинг биринчи ярмида аҳолининг банклардаги жами депозитлари қолдиғи йиллик ҳисобда 38 фоизга ошган. Миллий валютадаги муддатли омонатлар қолдиғи эса 25,6 фоизга кўпайган.

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!